2015 йилда Ўзбекистонда халқаро Интернет тармоғига уланишда ўтказувчанлик қобилияти 2014 йилга қараганда икки баробарга ортиб, 80 Гбит/с га етди. Ташкил этилган каналлар тезлиги 21,73 эса Гбит/с га қадар кўтарилди.

Бу ҳақда 30 ноябрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида кенг полосали технологияларнинг жорий қилинишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистонда халқаро Интернет тармоғига уланишда ўтказувчанлик қобилияти 2010 йилда 2,5 Гбит/с ни ташкил этган бўлса, 2013 йилда 10 Гбит/с, 2014 йилда эса 40 Гбит/с га етди. Ташкил этилган каналлар тезлиги эса 2010 йилдаги 1,27 Гбит/с дан 2014 йилда 11,19 Гбит/с га қадар ошди.

Халқаро Интернет канали тезлиги эса 2015 йилда ўтган йилга нисбатан 135,2 фоизга ортиб, 22250 Мбит/с га етган. Шу билан бирга, Халқаро Интернет канали нархи 26,6 фоизга арзонлади ва 2014 йилдаги 265,79 (Мбит/с)/ доллардан 195,05 (Мбит/с)/ долларга тушди.