Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ўз лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон 30 Ноябрь 2015 19460

Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келган Акмал Камалов ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтидаги маълумотлар дарак беради.

Камалов бу лавозимда 2014 йилнинг октябрь ойидан бери хизмат қилиб келаётганди. Унгача Акмал Камалов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ҳозирча унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси сифатида ким тайинлангани маълум қилинмаган.

Кўпроқ янгиликлар