29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг собиқ бош вазири Ўткир Султонов 76 ёшида вафот этди. Унинг дафн маросими якшанба куни ўтказилди.

Ўткир Султонов 1995-2003 йилларда Ўзбекистон ҳукуматини бошқарган, унгача Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ва бош вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатганди.

2003-2006 йилларда у яна Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида ишлаган, 2006 йилдан 2011 йилгача Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ГАО «ТАПОиЧ») бош директори сифатида фаолият кўрсатганди.

Кун.уз сайти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.