Пекин ҳукумати чанг туфайли мамлакатда экологик хавфнинг “тўқ сариқ” даражасини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Синьхуа”.

Синоптикларнинг маълум қилишича, намликнинг кўтарилиши ва шамолнинг йўқлиги сабаб чанг шаҳар узра яна икки кун туради.

Хавфнинг “тўқ сариқ” даражасида саноат корхоналари ишлаб чиқаришни қисман ёки мутлақо тўхтатишлари керак бўлади. Шунингдек, қурилиш молларини ташиш ва юк автомобилларини бошқариш ҳам тақиқланади.

Бундан ташқари, шаҳар маъмурияти кўмирдан қувват олувчи электростанциялар устидан назоратни ҳам кучайтирган.