Рим папаси Африка давлатлари бўйлаб сафарини якунлади

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 1209

Рим папаси Франциск Африка мамлакатлари бўйлаб уюштирган сафарини якунлади. Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, папа Банги стадионидаги маросимдан сўнг, тўғри Римга йўл олган.

Қайд этилишича, хавфсизлик шароитлари таъминланмаганига қарамасдан папа Бангидаги мусулмонлар яшовчи анклав ҳудудга борган. Бу ҳудудда фавқулодда воқеа рўй бермаган.

Бироз олдинроқ, Рим папаси Африкадаги сафари вақтида мусулмонлар ва христианларни биродарлар деб атагани хабар қилинганди.

Франциск Кенияда, сўнг жиддий диний қарама-қаршиликлар кетаётган Уганда ва Марказий Африка Республикаларида бўлди.

Кўпроқ янгиликлар