Рим папаси мусулмон ва насронийларни ака-укалар деб атади

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 3130

Рим папаси Франциск Африка давлатларига ташрифи давомида мусулмон ва насронийларни ака-укалар, опа-сингиллар деб атади, деб хабар берилмоқда ОАВларда.

Бу ҳақда понтифик Марказий Африка Республикаси (МАР) пойтахти Бангидаги масжидда мусулмонларга мурожаати вақтида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, Рим папасининг масжидга ташрифи унинг Африкага сафарининг энг мураккаб қисмларидан бири бўлди.

Понтифик МАРнинг қуролланган гуруҳларини қуролни ташлаш ва “адолат, муҳаббат, раҳм-шафқат ва ишончли ярашув” билан қуролланишга чақирди.

Католик черкови раҳбари декабрда мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловлар унинг тарихида “янги бобни” очишига умид билдирди.

МАРдаги жанговор ҳаракатлар оқибатида кўпчилик мусулмонлар Бангини тарк этишди, бироқ насроний милицияси билан ўраб олинган шаҳарда яна 15 мингга яқин мусулмон қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар