Россиялик инспекторлар гуруҳи очиқ осмон бўйича халқаро шартнома ижроси доирасида Ту-154М Лк-1 кузатув самолётида АҚШ ҳудуди устида парвозни амалга оширади. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Кузатув парвози 2015 йилнинг 30 ноябридан 5 декабрига қадар Тревисдаги (Калифорния штати) очиқ осмон аэродромидан амалга оширилади. Парвознинг максимал узоқлиги 4 250 км ни ташкил қилади”, - деди Россия ядровий хавфни камайтириш миллий маркази бошлиғи Сергей Рижков.

Унинг сўзларига қараганда, кузатув парвози иштирокчи давлатлар ҳарбий фаолияти очиқлигини оширишга ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади.