Россия Мисрга АЭС қуриш учун 25 млрд доллар кредит тақдим қилиши мумкин

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 2159

Россия Мисрга мамлакат тарихидаги биринчи АЭСни қуриш учун 25 млрд доллар кредит тақдим қилиши мумкин, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, электр станцияни Россия технологиялари бўйича қуриш режалаштирилмоқда, у 1200 МВт ли 4 та энергия блокидан ташкил топади.

Шунингдек, томонлар Мисрга бу лойиҳа учун Россия экспорт кредити берилиши ҳақидаги келишувни имзоладилар.

Лойиҳа молиялаштирилиши 2016 йилдан 2029 йилгача 13 йил давомида амалга оширилади. Келишувга кўра, Миср қарзини 22 йил давомида узади. Қарз бўйича биринчи тўлов 2029 йилнинг 15 октябрига белгиланди. Кредит бўйича фоиз ставкаси 3 фоизни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар