Россия Ҳарбий-космик кучлари вакили, полковник Игорь Климовнинг маълум қилишича, Россияга тегишли Су-34 самолёти ҳарбий топшириқ учун нафақат бомбалар, балки "ҳаво-ҳаво" тоифасидаги ракеталар билан йўл олди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

"Россиянинг Су-34 русумди ҳарбий қирувчи-бомбардимончи самолёти биринчи марта парвозга қисқа ва ўрта масофалар учун мўлжалланган "ҳаво-ҳаво" ракеталари билан чиқди. Самолёт ОФАБ-500 ва КАБ-500 авиабомбалари билан ҳам таъминланган", дея маълумот берган Климов.

Унинг айтишича, бу ракеталар самолётга 60 км масофадаги душмандан ҳимояланиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Сурия осмонида уриб туширилган Су-24 бомбардимончи самолёти Суриянинг Латақия вилояти ҳудудиига, Туркия чегарасига яқин бўлган ҳамда Россия авиацияси базаси жойлашган ҳудудга қулаганди.

Самолётни уриб туширган Туркия томони самолёт ўз ҳаво кенгликларини бузиб ўтганликда айблаб уриб туширган.

Москва томони эса бу айбловни тан олмаган.