Столтенберг: НАТО Туркияни Су-24 билан боғлиқ вазиятда тўла қўллаб-қувватлайди

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 4734

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бутун ташкилот Туркиянинг ўз ҳаво чегараларини ҳимоя қилишини тўлиқ қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Бу ҳақда у Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти билан боғлиқ вазиятга берган изоҳида баёнот берган.

Бундан олдинроқ, Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли Су-24 билан боғлиқ ҳолат келажакда ҳам такрорланиши мумкинлиги ҳақида баёнот бериб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Сурия осмонида уриб туширилган Су-24 бомбардимончи самолёти Суриянинг Латақия вилояти ҳудудига, Туркия чегарасига яқин бўлган ҳамда Россия авиацияси базаси жойлашган ҳудудга қулаганди.

Самолётни уриб туширган Туркия томони самолёт ўз ҳаво кенгликларини бузиб ўтганликда айблаб уриб туширган.

Москва томони эса бу айбловни тан олмаган.

Кўпроқ янгиликлар