Су-24 учувчисининг жасади Москвага олиб келинмоқда

Жамият 30 Ноябрь 2015 4545

Сурияда уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиси Олег Пешковнинг жасади ортилган самолёт Москвага етиб келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Липецк вилояти маъмурияти хабар қилган.

"Олег Пешковнинг жасади солинган тобут аввалига тез ёрдам машинасида Туркия жанубида, Сурия билан чегара яқинидаги Хатай аэропортининг ёзги майдонига олиб келинди. Сўнг Анқарага етказилди, уни аэродромда Россия элчиси ва ҳарбий атташеси кутиб олди.

Сўнгра самолёт Москвага учган. Мудофаа вазирлиги барча жараённи ўз назоратига олган", дейди манба.

Учувчининг жасади Липецкка дафн этилади.

Унинг жасади суд тиббий-экспетризасидан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Сурия осмонида уриб туширилган Су-24 бомбардимончи самолёти Суриянинг Латақия вилояти ҳудудиига, Туркия чегарасига яқин бўлган ҳамда Россия авиацияси базаси жойлашган ҳудудга қулаганди.

Самолётни уриб туширган Туркия томони самолёт ўз ҳаво кенгликларини бузиб ўтганликда айблаб уриб туширган.

Москва томони эса бу айбловни тан олмаган.

Кўпроқ янгиликлар