29 ноябрь куни Таиланднинг марказий қисмида жойлашган Ангтхонг провинциясида йўловчи автобуси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди, 49 киши, жумладан, бир қанча хорижликлар жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.

Автобус ҳайдовчисининг ҳуқуқ-тартибот ходимларига маълум қилишича, транспорт воситаси катта йўл бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Бошқарув вақтида мудраб қолиши оқибатида автобус ағдарилиб кетган. Йўловчилар қутқарувчилар келгунига қадар мустақил равишда ташқарига чиқа олишмаган.

Полиция маълумотига кўра, шимолдаги Чиангмай шаҳридан Бангкокка йўл олган автобус йўловчилари орасида беш нафар хориж мамлакати фуқароси бўлган, уларнинг барчаси жароҳат олган. Жабрланганларнинг миллати ошкор қилингани йўқ.