Тожикистон парламенти қуйи палатаси “Фуқаролик ҳолатлари далолатномалари Давлат рўйхати тўғрисидаги” қонунга ҳукумат томонидан ўзгартиришлар киритиш таклифини ўрганиб чиқишни бошлади.

Ўзгартиришлар мамлакатда янги туғилган болаларга уларнинг ота-онаси томонидан исм бериш жараёнини тартибга солишга қаратилган, деб хабар берди Тожикистон Олий мажлиси вакиллар мажлиси матбуот котиби Муҳаммадато Султонов.

Унинг айтишича, ўзгартиришларга мувофиқ, мамлакат фуқароларига ўзларининг янги туғилган фарзандларига тожик халқи миллий маданий меъёрларига асосан исм бериш таклиф қилинмоқда.

Манба Тожикистон парламенти қуйи палатаси бу масалани 30 ноябрда ўрганиб чиқишни бошлаганини важ қилиб, бу масала бўйича бошқа тафсилотлар беришни истамади.