Тошкентда икки абитуриентни ўқишга киритиш баҳонасида улардан пул олган фирибгар аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, абитуриентлар Вакил Рашидов ва Фурқат Фозилов ўқишга кира олмаганидан хабар топган Ваҳоб (уларнинг амакиси) ўзи илгаридан танийдиган, “шундай ишлар билан шуғулланган” Фазилат Давировага мурожаат қилган.

Давирова 2 сентябрь куни ҳар икки абитуриент талабага айланиши ваъда қилиб, улардан пул олган. Аммо кўрсатилган санада университетга борган Рашидов ва Фозиловлар талабалар рўйхатида йўқ эканликларини кўрдилар. Улар ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишди.

Маълум бўлишича, қўлга олинган Давирова муқаддам шундай иш учун судланган ва айни кунларда синов муддатида юрган экан. Унинг иши судда қайтадан кўриб чиқилмоқда.