Туркия бош вазири: Россиянинг санкциялар киритиш борасидаги ҳаракатлари унинг ўз позициясига зиддир

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 4776

Туркия бош вазири Ахмет Довутўғлу Россия Туркияга нисбатан иқтисодий чораларни қайта кўриб чиқишига умид билдирди. Унинг фикрича, бу санкциялар ўзаро манфаатларга зиддир”, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз олдинроқ иқтисодий чораларга қарши чиқдик. Санкциялардан жабр кўрган ва шу билан бирга уларни Туркияга нисбатан қўллаётган Россиянинг ҳаракатлари унинг ўз позициясига зиддир. Иқтисодий алоқалар икки томон учун жуда муҳимдир”, деб айтди сиёсатчи.

Довутўғлу Туркия Россия фуқароларига қарши ҳеч қандай тақиқлов киритмасликка ваъда берди. “Биз Россия халқига салбий таъсир кўрсатувчи ҳаракатларни амалга оширмаймиз. Россия халқи бизнинг халқ учун – дўст. Анталия кўпгина россияликлар учун иккинчи уй бўлиб қолган, биз россиялик сайёҳларни кутамиз. Икки томон манфаати йўлида ҳаракат қилиш керак. Биз суҳбатга, келажакдаги муносабатларимизни муҳокама қилишга тайёрмиз, бироқ биз ўз чегараларимизни ҳимоя қилиб ўз бурчимизни бажардик”, деб айтди Довутўғлу.

Аввалроқ Владимир Путин Туркияга нисбатан махсус иқтисодий чоралар киритиш ҳақидаги фармонни имзолаганди. Ҳужжат деярли турк бизнесига қарши санкциялар киритади: Туркиядан маҳсулотлар олиб кириш ва туркларнинг Россияда ишлаши тақиқланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар