Туркияда айғоқчиликда айбланиб қўлга олинган зобитларга айбловлар эълон қилинди

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 4298

Туркия прокуратураси Сурияга юборилган юк машиналарининг ИШИД томонидан ушлаб қолиниши билан боғлиқ иш юзасидан қўлга олинган олий мартабали ҳарбий хизматчиларга айбловларни эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.

2014 йилнинг январида Сурия билан чегарадош Адана ва Хатай вилоятларида туркманларга гуманитар ёрдам олиб кетилаётгани ИИВ томонидан иддао қилинган юк машиналари тўхтатилиб, текширувдан ўтказилган эди. Машиналар ичидан кўп миқдорда қурол-яроғ ва дори воситалари топилган эди. Миллий қонунчилик туркманларга ёрдам олиб кетаётган юк машиналарини текширишни ман қилишига қарамай, назоратнинг амалга оширилгани кўп баҳсларга сабаб бўлди. Ўша пайтда бир қатор журналистлар юклар аслида ИШИДга мўлжалланганини тахмин қилиб чиқди, бунинг натижасида Анқарани ИШИД билан ҳамкорликда айбловчилар сони ошди.

Мана иш юзасидан ИШИДга айғоқчилик қилишда гумон қилиниб генерал-майор Иброҳим Ойдин, бригада генерали Ҳамза Желепўғли, истеъфодаги полковник Бурҳониттин Жиҳонгирўғли ҳибсга олиндилар. Илгарироқ, ўтган ҳафтанинг пайшанба куни полиция Cumhuriyet газетаси бош муҳаррири Жан Дундор ва мухбир Эрдем Гулни ҳам қўлга олган эди. Улар ҳукуматнинг ҳаракатлари борасида ёлғон ахборот тарқатган мақолаларни тайёрлаш ва чоп этишда айбланмоқда.

Истанбул прокурори Ирфон Фиданнинг матбуотга берган баёнотига кўра, қўлга олинган зобитлар айғоқчиликда, террорчиликни ёқлашда ҳамда давлат тўнтаришини амалга оширишда айбланмоқда. Уларнинг барчаси шанба куни суд олдида жавоб беришди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар