Украинанинг Черниговский вилоятида истиқомат қилувчи Евгeний Кoливaн ўзининг эски автомобили учун қулай ва тежамкор ёнилғини ўйлаб топди, дея хабар бермоқда "Автоблог".

Евгений бензин ўрнига машинасини ўтин билан “озиқлантирмоқда”. Бунинг учун собиқ физика ва кимё ўқитувчиси автомобиль юкхонасига ўтин ёнадиган металл бочка ва бидонни мустаҳкамлади. Бунда ўтинлар тутаб, ажралиб чиқаётган газ фильтрланади ва совутилиб, қувурлар бўйлаб двигателга йўналтирилади.

Конструкторнинг қайд этишича, қуриган тут дарахти ўтини энг мақбул ёнилғи ҳисобланади. У баъзида ўтин ўрнига пластик идишлардан ҳам фойдаланади.

Ҳайдовчи ўз машинасидан мамнун. Унинг сўзларига кўра, қарийб бир йил ичида автомобили 7 минг километр масофани босиб ўтиб, 15 минг гривен (тахминан 630 доллар)ни иқтисод қилди.