Ёмонга ўзининг ёмонлиги кифоя

Жамият 30 Ноябрь 2015 6019

Бир шоҳнинг икки вазири бор эди. Бири ақл-фаросати, тўғрисўзлиги билан эътиборга тушган, подшо кўп масалаларда ундан маслаҳат олар эди. Бу вазир бировга ёмонлиги йўқлиги билан ажралиб турар, унинг “Яхши одамга яхши муносабатда бўлинг, ёмонга ўзининг ёмонлиги етади” деган гапи эл орасида машҳур бўлиб кетган эди.

Нариги вазир эса унинг саройдаги мавқеи ва одамлар орасидаги обрў-эътиборига ҳасад қиларди. Кунларнинг бирида ҳасадчи вазир подшонинг қабулига кириб, деди: “О, подшойи олам! Севимли вазирингиз: “Шоҳимизнинг оғзидан ёқимсиз ҳид келади”, деб айтди”. Ҳукмдор севимли вазирига алоҳида меҳр қўйганди, шу сабабли бу вазирнинг сўзларига ишонмади. Ҳасадчи эса шоҳнинг шундай муносабат кўрсатишини ҳисобга олиб қўйганди: “Уни ҳузурингизга чақиринг, сизга яқинлашган пайти қўлини бурнига олиб боради, шунда мен бу гапларни бекорга айтмаганимга амин бўласиз”, деди у.

Ҳукмдор босиқлик билан буюрди: “Яхши, уни чақириб кел-чи”. Ичиқора вазир рақобатчисини зиёфатга таклиф этди ва овқатга жуда кўп саримсоқ қўшди. Емаганига қўймади. Тушлик тугаган заҳоти биринчи вазирга уни подшо йўқлаётгани, зудлик билан бориши кераклиги айтилди. У, иложсиз, саройга йўл олди.

Подшо унинг саломига алик олди-да: “Қани, менга яқинроқ ўтир-чи”, деб буюрди. Вазир ҳукмдорга яқин келган заҳоти саримоқ ҳиди билинмасин деб қўллари билан оғзини ёпди. “Ҳа, нариги вазирим тўғри гапирган экан”, деб ўйлади шоҳ. Сўнг бир қоғозга мактуб ёзди-да, уни элтиб беришни вазирга топширди. Подшо кимнидир мукофотлашни истасагина ўз қўллари билан хат ёзарди. Воқеалар нима била тугашини интиқлик билан кутиб турган ҳасадчи вазирнинг ҳафсаласи бир бўлди. “Бу ярамас қутулиб қолибди-да, унинг устига мукофот ҳам олибди” деб ўйлади у ва рақибидан хатни унга беришини илтимос қилди. Бағрикенг вазир унинг илтимосини қабул қилди ва қаерга, кимга элтиб бериши кераклиги тушунтирди.

Лекин хатда ҳеч қанақа мукофот ҳақида гап йўқ эди. Унда “Бу хатни олиб борган кишининг бошини танасидан жудо қилинг!” деб ёзилган эди. Биринчи вазирининг саройга соғ-омон кириб келганини кўрган подшо бунда бир сир борлигини англади. Вазир унга бўлган воқеаларни айтиб берач, “Сен ҳақ экансан. Ёмонга ўзининг ёмонлиги етарли экан”, деди ва донишманд вазирига бўлган меҳри яна бир карра ортди.

Манба: Muxlis.uz / “Ирфон” тақвимининг 2014 йил 1-сонидан олинди

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар