“Барселона” Неймарнинг “Олтин тўп” шорт-листига киритилгани учун унинг собиқ клуби “Сантос”га 2 млн евро тўлайди. Бу банд Неймарнинг “Барса”га ўтиши бўйича икки клуб ўртасида тузилган келишувда бўлган.

Неймар “Олтин тўп”нинг шорт-листига биринчи бор киритилди. Унга Лионель Месси ва Криштиану Роналду рақобат ташкил қилмоқда.