“Соккер клуб”нинг 7-сонида ўзбек футболидаги ҳакамлар мавзуси

Спорт 01 Декабрь 2015 3674

“Спорт” телеканали орқали ойда бир марта эфирга узатиб келинаётган “Соккер клуб” дастури бугун – 1 декабрь куни соат 20:45да эфир юзини кўради. Бунга қадар кўрсатув ҳар ойнинг сўнгги кунида намойиш этилаётганди.

Норасмий манбаларга кўра, “Соккер клуб” дастури анонси шанба кунидан бошлаб бериб борилган. Якшанба ҳамда душанба кунги дастурлардан эса жой олмаган. Кеча – 30 ноябрь куни эфирга узатилган “Футбол шарҳи” муаллифи Зафар Имомхўжаев кўрсатув якунида “Соккер клуб” ҳақида фикр билдириб, дастур 1 декабрь куни эфирга узатилишини айтиб ўтди.

Кун.уз сайтига маълум қилинишича, лойиҳанинг бу сафарги меҳмонларидан бири Миршоҳид Тиллабоев (ПФЛ 1-лигасида 3 йил фаолият олиб борган, кейин эса номаълум сабабларга кўра тарқатиб юборилган “Истиқлол” клубининг асосчиларидан бири). Иккинчи меҳмон сифатида ўзбек футболида 15 йил фаолият олиб борган олий тоифали ҳакам Холмат Мирзааҳмедов.

“Соккер клуб”нинг 6-сони келишилган ўйинларга бағишланганида унда асосан клубларнинг ўзаро келишув масаласи, футболчи ва мураббийларнинг ноҳалол ишлари қандай йўллар билан амалга оширилишига урғу бериб ўтилганди.

Бу сафар эса катта эҳтимол билан футбол рефериларининг келишилган ўйинлардаги иштироки очиб берилади. Маълум қилинишича, Холмат Мирзааҳмедовнинг ўзи келишилган ўйинларда иштирок этганига иқрор бўлган. Шунингдек, айрим жамоалар уни “сотиб олиш” учун таклиф билан чиққанликларини ҳам маълум қилган.

Дастурда келишилган ўйинлар ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигасидаги кишилар жуда яхши билишлари ҳақида ҳам сўз боради.

Шунингдек, ПФЛ фаолияти танқидий руҳда кўрсатиб ўтилади. Бу “Соккер клуб”нинг 2015 йилдаги сўнгги сони бўлиши ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, “Соккер клуб”нинг 31 октябрь куни эфирга узатилган сони каттагина шов-шувларга сабаб бўлган, кейинчалик эса “Спорт” телеканалидан унинг такрорий чиқишлари олиб ташланганди. Бунга нима сабаб нима эканлигини очиқланмаган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар