Италиянинг ғилдирак ишлаб чиқарувчи Pirelli компанияси тайёрлаган йиллик анъанавий тақвим янги форматда, яланғоч таналар тасвирисиз чиқди. Бу, The New York Times нашрининг ёзишича, маданий силжишга ишора бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Суратларни америкалик фотограф Энни Лейбовиц туширган. Тақвим саҳифаларидан Жон Ленноннинг беваси Йоко Оно, панк-рок шоира Патти Смит, модель Наталья Водянова, теннисчи Серена Уильямс ва бошқа нуфузли аёлларнинг суратлари ўрин олди.

Лейбовиц Pirelli учун 15 йил муқаддам суратга олган эди, аммо у сафар моделлар танлови анъанавий эди.
1964 йилдан буён тақвим яланғоч аёллар тасвири билан чиқарила бошланган эди. Бу анъанадан воз кечилишини газета янги сиёсий баёнот деб қабул қилди.