2014 йилда бортидаги 162 нафар йўловчи билан Ява денгизига қулаган AirAsia Indonesia авиакомпаниясининг Airbus самолёти техник муаммолар ва экипаж хатти-ҳаракати сабаб ҳалокатга учраган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги ҳақда хабар бермоқда.

Синчкловлик билан олиб борилган текширувлар шуни кўрсатдики, самолётнинг учувчи бошқармаси тизимида тўрт марта, ўтган йилда эса 23 марта ишламай қолган элемент бўлган.

“Шу сабаб самолёт экипажи уни бошқара олмаган”, — дейилади Индонезия транспорт хавфсизлиги миллий агентлиги келтирган маълумотда.

Маълумот учун, Airbus лайнери 2014 йилда 28 декабрда бир соат давомида радар экранларидан йўқолган, кейинчалик у бортидаги 162 нафар йўловчиси билан (аксарияти Индонезия фуқаролари) ҳалокатга учрагани маълум бўлган эди.