АҚШда ким ошди савдосида "арвоҳ шаҳар" 250 минг долларга сотувга қўйилди

Жамият 01 Декабрь 2015 2661

АҚШнинг Суэтт шаҳарчаси қолдиқлари (Жанубий Дакота штати) ким ошди савдоси орқали сотилади. "Арвоҳ шаҳар" номини олган бу шаҳарнинг 250 минг доллар нарх билан сотувга қўйилгани ҳақида савдо агенти Стейси Монтгомери маълум қилган.

Маълумот учун, Суэтт шаҳарчаси Рапид-Ситидандан 160 км жануби-шарқда жойлашган. Унда кичик бар, бир неча хўжалик иншооти, устахона ва артезиан қудуғи мавжуд. Автомобил шоссесига уланган шаҳарчанинг майдони 0,02 кв. км.

1940-йилларда Суэтт шаҳарчаси аҳолиси 40 нафар атрофида бўлган. У вақтда шаҳарда дўкон ва почта ҳам бор эди. Айни вақтда шаҳарчадаги уйда 2 киши, хўжайин Ленс Карсон ва унинг рафиқаси яшайди. Уларнинг кучуги ҳам бор. Жаноб Бенсон шаҳарчани 1988 йилда сотиб олган, кейинроқ никоҳ битими шартлари бўйича уни сотишига тўғри келган, 2012 йилда яна қайта харид қилганди.

Шаҳарчани сотиб олган киши унга янги ном бериши мумкинлиги айтилган. Монтгомерининг айтишича, Суэттни сотиб олишга қизиқиш нафақат АҚШда, Россия, Хитой, Германия ва Австралияда мавжуд. Шунингдек, Россиядаги кинокомпаниялардан бири бу ерда фильм олишни мақсад қилган.

Қайд этилишича, 2014 йилда ҳам шаҳарча сотувга қўйилган, лекин харидор топилмаганди. Ўшанда шаҳарча учун 399 минг доллар сўрашганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61133 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33970 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19203 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73389 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59779 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Халқ таълими вазири: Ўқитувчи мажбурий меҳнатга қарши нега ўзи курашмайди?
Cadillac'нинг 115 йиллигига CTS-V седанининг махсус серияси ишлаб чиқарилмоқда
Sony сув ўтказмайдиган Xperia смартфонларининг рекламасидаги ёлғон учун пул тўлайди
Кўпроқ янгиликлар