Саудия Арабистони Вазирлар Кенгаши минтақадаги террор ўчоқлари ва зўравон режимлардан қочаётган муҳожирларга нисбатан содир этилган ҳужумларни кескин қоралади. Бу ҳақда Arabnews нашри хабар берди.

Навбатдаги йиғилиш чоғида вазирлар “умуман қочқинлар ва хусусан мусулмонларга нисбатан душманона, ирқчилик руҳидаги ва ноинсоний риториканинг охирги пайтларда ошиб бораётгани”дан чуқур ташвишда эканликларини билдириб ўтди.

Маданият ва ахборот вазири Одил ат-Турайфий матбуот анжуманида вазирлар ҳукуматни, ОАВ ва нодавлат ташкилотларни ушбу масалаларга эътибор қаратишга чақирганини маълум қилган.