Сурия президенти Башар Асад Česká televize телеканалига берган интервьюсида Прагада тинчлик сулҳини имзолаш имкониятини ижобий баҳолади.

Шу билан бирга, у тинчлик сулҳининг имзоланиши Францияда ўтказилиши мумкинлигига ишонмаслигини баён қилди.
“Сурияликлар тинчлик конференцияси, масалан, Францияда ўтиши мумкинмас, деб айтишади, негаки у терроризмни қўллаб-қувватлаб, тинчликка эмас, урушга кўмак бермоқда”, - деди у.

Асаднинг сўзларига қараганда, Чехия ўзининг мувозанатни кўзлаган позицияси туфайли ҳам тинчлик келишуви учун майдон бўлиб хизмат қилиши мумкин.