Ливия ҳукумати ИШИД билан кураш ишида ўз ҳаракатларини россиялик ҳамкасблари билан мувофиқлаштириб боришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абдулла ат-Танийнинг сўзларига қараганда, бу нарса Россия Ливия ҳудудида ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаганида амалга оширилади.

“Биз руслар ИШИДга қарши курашга (Ливияда) киришишини истаймиз, Ливия ҳукумати эса бу курашда улар билан ўз ҳаракатларини энг олий даражада мувофиқлаштириб боришга тайёр”, - унинг сўзларини келтиради Sputnik агентлиги.