Beeline Va4ach тезкор миллий мессенжерни ишга туширмоқда

Технология 01 Декабрь 2015 3897

Ўзбекистон алоқа оператори Beeline Va4ach энг янги мобил иловасининг ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Дастур миллий мессенжерни ифодалайди – WhatsApp, Viber ва Telegram каби оммабоп сервисларнинг миллий аналоги бўлиб, бугунги кундан бошлаб барча Beeline абонентлари Android ОТ Google Play дўконидан иловани юклаб олишлари мумкин.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Бу ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон учун ноёб лойиҳа, у Beeline абонентларининг қулай мулоқотлари учун барча имкониятларни яратади. Сир эмас, сўнги пайт мобайнида турли мессенжерлар дунё бўйлаб юзлаб инсонларни ўзига жалб этди, шунинг учун компаниямиз, бозорнинг инновацион етакчиси сифатида ушбу тренддан четда қолмади. Шахсий он-лайн мессенжернинг жорий қилиниши мижозларига жаҳон даражасидаги замонавий хизматни тақдим этувчи digital-провайдер имиджини яна бир бор тасдиқлайди”.

Va4ach‘нинг бошқалардан фарқи – бепул тарификация, фотосуратлар, видеофайллар ва овозли хабарлар билан тезкор алмашиш, ва бир неча кишига бир пайтнинг ўзида хабарлар юбориш имкониятининг борлигидир.

“Мессенжернинг асосий афзаллиги шунда-ки, у Beeline абонентлари учун мутлақо бепул, – дейди Unitel‘нинг маркетинг хизмати раҳбари Ҳилола Каримбоева. – Бундан ташқари, Va4ach TAS-IX доираси жойлашган, бу эса матнли ва мултимедия хабарларнинг етказиб берилиш тезлиги юқори эканлигини кўрсатади. Ишонаман, мессенжеримизни нафақат мижозларимиз орасида, балки барча Android фойдаланувчилари орасида ҳам катта оммабоплик кутмоқда”.

Va4ach он-лайн мессенжерини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин:

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.unitel.va4ach

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар