Испания чемпионатида ўтган мавсум бўйича энг яхши футболчилар номи маълум қилинди.

Унга кўра, "Барселона" жамоасининг чилилик дарвозабони Клаудио Браво 2014-2015 йиллар мавсумидаги энг яхши дарвозабон сифатида қайд этилди.

Ўтган мавсумда "Барселона" билан чемпионликка эришган Браво жамоа сафида 37 марта майдонга тушган ва 19та гол ўтказган ва 130та сейв амалга оширган. У 23та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олган.