Эрдўған: газ ва нефтни қаердан олишимизни ҳамма билади

Жаҳон 01 Декабрь 2015 15209

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Парижда ўтаётган иқлимий конференция доирасида журналистларга берган интервьюсида Россия томонидан расмий Анқарага қўйилаётган айбловларга жавоб берди.

Илгарироқ Россия президенти Владимир Путин Туркияни ИШИД билан ҳамкорликда, жумладан, террорчилардан нефть сотиб олишда айблаган, бунга жавобан Эрдўған, агарда айбловларга исбот келтирилса, истеъфо беришини таъкидлаган эди.

“Қонуний йўллар билан нефтни қаердан оляпмиз, табиий газни қаердан оляпмиз, буларнинг ҳаммаси маълум. Террорчи гуруҳлар билан бундай олди-сотди қиладиган даражада ғурурсиз эмасмиз. Буни ҳамма билиб қўйиши лозим”, - деди у.

“Бугун бу ерда бир гапни айтаман, - унинг сўзларини келтиради Hürriyet нашри. – Бундай нарса исботланган тақдирда миллатимиз ғурури шуни талаб қилади. Мен бу мақомда турмайман, аммо ҳурматли Путиндан сўрайман, сен ўз мақомингда қоласанми? Мен бу ҳақда очиқча гаплашаман”.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29789 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66364 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8623 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127603 Жамият
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 560 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 2521 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 908 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди
18:40 2269 Спорт
Кўпроқ янгиликлар