Куз фасли келиши билан шамоллаш касалликлари мавсуми бошланади. Шамоллашнинг ёқимсиз белгилари одатий ҳаёт тарзимизни издан чиқаради, бу эса кайфият ва фаолиятимизга салбий таъсир кўрсатади. Замонавий фармацевтика шамоллашни даволаш учун кўплаб дори воситаларини таклиф этмоқда. Бироқ улар орасидан қандай қилиб самаралисини танлаш мумкин? Дори воситасининг таркиби ва вазифаларига эътибор қаратиш лозим. “Эври Колд”– шамоллашда замонавий ва самарали восита.

Шамоллаш ҳаётимизга кутилмаганда бостириб киради ва кўп ҳолларда ёқимсиз белгиларга эга бўлади, улар бизга одатий режимда яшаш ва ишлашга ҳалақит беради. Бурун оқиши, битиши, баданнинг зирқираши ҳаётни ва кайфиятни бузади. Агар шамоллаш даволанмаса, у организмда узоқ вақт қолиб кетади ёки бошқа мураккаб касалликка айланади.

Дорихона пештахталарида касаллик белгиларини даволаш учун турли хил дори воситалари тақдим этилган. Баъзи ҳолларда у ёки бу дори воситасини танлаш қийин кечади. “Эври Колд” – шамоллаш ва унинг белгиларида самарали восита. Дори воситасини ичиш – ёқимсиз машғулот, шунинг учун дори воситасининг шаклига эътибор қаратиш лозим. “Эври Колд” ни ёқимсиз мазани ҳис қилмаган ҳолда сув билан ичиш мумкин. Катталар бир кунда 1 та таблеткадан 3-4 марта, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун эса доза битта таблеткадан кунига 1-2 марта ичишни ташкил этади.

Ҳар қандай дори воситаси ўзига хосликлар ва қўллаш учун қарши кўрсатмаларга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. “Эври Колд”ни ҳомиладорлик, эмизиш даври, олти ёшгача бўлган болалар ва дори препаратларига таъсирчан бўлганларга ичиш ман этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида. Маҳсулот сертификатланган.