Франция бош вазири Бенземанинг терма жамоадан четлатилишини истамоқда

Спорт 01 Декабрь 2015 4204

Франция бош вазири Мануэль Вальс "Реал" жамоаси ҳужумчиси Карим Бенземанинг Вальбуэна билан боғлиқ можаролари доирасида миллий терма жамоадан четлатилиши борасидаги таклифларга қўшилишини маълум қилди.

"Агар бу можаро бош вазир аралашадиган даражага келган бўлса, у албатта четлаштирилиши керак. Терма жамоа футболчилари маълум маънода Франция халқининг жаҳондаги юзи ҳисобланишади. Агар футболчи ўзини назорат қила олмаса, бундай футболчига терма жамоада ўрин йўқ", дейди Вальс Le Figaro нашрига берган интерьвюсида.

4 ноябрь куни Бензема Матье Вальбуэнага нисбатан тама қилишда гумон қилиниши билан боғлиқ ҳолда ҳибсга олинганди.

5 ноябрь куни унга нисбатан айблов эълон қилинган.

14 ноябрь куни Бензема Вальбуэнани шантаж қилишда иштирок этганини тан олди.

Шунингдек, Бензема товламачилик ишида айбдор деб топилса, «Реал» ундан воз кечиши хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9855 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45488 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74329 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40902 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
«Қонун ўз йўлига, туманда биз билан келишган тадбиркор ишлайди!» — МИБ фаолиятида тушунмовчиликлар
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 106 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 873 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 5369 Жамият
Кўпроқ янгиликлар