Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тошкент” сейсмик станцияси матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, 2015 йил 1 декабрда соат 11:14 да маркази Тошкентдан шарққа томон 350 км узоқликда, Қирғизистон ҳудудида бўлган зилзила қайд қилинган. 

“Зилзила магнитудаси марказида 5,5 баллни ташкил қилган. Зилзила Тошкентда 2 балл, Адижонда 2,5 балл, Фарғонада 2 балл, Наманганда 2 баллик куч билан сезилди.

Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида зилзила сезилмаган. Вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган”, деб айтилмоқда хабарда.