Германия ҳукумати Сурияга Франциянинг “Шарль де Голль” авиаташувчи кемасини қўллаб-қувватлаш учун “Саксония” фрегатини юбормоқчи.

Аввалроқ Германия вазирлар маҳкамаси мамлакат Қуролли кучларининг Сурияда ИШИДга қарши аксилтеррорчилик миссиясида иштирок этишини маъқуллаганлиги маълум қилинганди. Германия операцияда 1,2 минг ҳарбий хизматчидан фойдаланмоқчи.
Таъкидланишича, ваколат бир йил давомида амал қилади.