«Гол» трилогиясининг дастлабки иккита қисми режиссёри Адриан Буше Англиянинг «Лестер» клуби ҳужумчиси Жейми Варди ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фильм суратга олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи бир неча йил муқаддам даражаси жиҳатдан бешинчи дивизион жамоасида тўп сурган. Қисқа вақт ичида футболчи премьер-лиганинг энг яхши тўпурари бўлиш даражасига эриша олди. Шунингдек у Англия чемпионатида кетма-кет гол уриш бўйича рекорд ўрнатди. Ҳозирда инглиз футболчиси ҳисобида кетма-кет 11та учрашувда урилган голлар бор.

«Одамларга қийин вазиятлардан чиқиб кетиш учун курашадиган ва натижага эриша олган аутсайдерлар тарихи ҳақида картиналарни томоша қилиш ёқади. Айнан Варди бунинг учун ажойиб мисол бўла олади», дея гапириб ўтган Буше.

Футболчи ролини ўйнаш учун Роберт Паттинсон, Эндрю Гарфилд ва Зак Эфрон каби таниқли актёрлар даъвогар сифатида қаралмоқда.