Top Gear кўрсатувининг собиқ бошловчиси Жереми Кларксон YouTube’даги реклама ролигида Amazon интернет-дўконининг янги дронларини намойиш қилди. Бу дронлар интернет-дўкон харидорларига маҳсулотлар етказиб беради, деб хабар берди Re/code нашри.

Amazon Prime Air хизмати маҳсулотларни 30 дақиқа ичида дронлар ёрдамида етказиб беришни кафолатлайди. Роликда ҳавога тик кўтарилиб, орқадаги қўшимча винти ҳисобига тез ҳаракатланувчи дроннинг тузилиши намойиш қилинади. Роликда, шунингдек, планшет ёрдамида буюртманинг етказилиши, маҳсулот ўрами, дроннинг ер ва ҳаводаги объектларни четлаш тизимига эга навигацияси, қўниш жойини Amazon логотипи ёзуви бўйича таниш, мижозни хабардор қилиш, дроннинг қўниши ва жўнатмани тушириш жараёни тасвирланган.

Ролик жойлаштирилган кундан бошлаб у 1,8 млн марта намойиш қилинишга улгурди.