Кличко Фьюри билан жангда ўзининг мағлубиятига пул тикканликда гумон қилинди

Спорт 01 Декабрь 2015 6180

Россиялик промоутер ва бокс жанглари ташкилотчиси Владимир Хрюнов украиналик боксчи Владимир Кличкони британиялик Тайсон Фьюри билан жангдан олдин тотализаторда ўзининг мағлубиятига пул тикканликда гумон қилмоқда. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” нашри маълум қилди.

Хрюнов бундай қарорга келишидан аввал букмекерлик идораларининг маълумотларини синчковлик билан ўрганган ва бу бизнес билан шуғулланувчи ўзининг британиялик танишлари билан суҳбатлашган. Унинг таъкидлашича, Фьюрининг ғалабасига 4 млн фунт стерлингдан кўпроқ пул тикилган ва бу унинг фикрича, ғайритабиий катта миқдор ҳисобланади.

“Кўринишича, Фьюрининг ғалаба қозонишига жуда яхши коэффициентларда эндиликда собиқ чемпиони мўмайгина пул ишлаб олиш имкониятидан фойдаланган. У шундоқ ҳам рингга чиққанига катта пул олган, бу ерда эса уни 2 баробар кўпайтириб олиш имконияти пайдо бўлган. Эсдан чиқармаслик керак, ака-ука Кличколар профессионал бокс тарихида энг катта бизнес-лойиҳани яратишган ва исталган вазиятда даромад олишни ҳисобдан чиқаришмайди”, деб айтди Хрюнов.

“Букмекерлар рейтинги” маълумотларига кўра, Фьюри ҳам жанг олдидан ўзининг ғалабасига 200 минг фунт стерлингга баҳс бойлаган. Бироқ 27 ёшли британиялик ўзининг бой қариндоши билан гаров ўйнаган. Боксчининг ғалабасига ишонмаган, номи айтилмаган унинг қариндоши ҳам унинг мағлубиятига шунча пул тиккан.

Жангни бой берган 39 ёшли Кличко барча чемпионлик унвонларидан маҳрум бўлди.

Кўпроқ янгиликлар