Кўчмас мулк нархлари ўсиши рейтингида Туркия 1-ўринни эгаллади

Жаҳон 01 Декабрь 2015 3363

Охирги йил давомида Туркияда уй-жой биноларига нархлар энг кўп ошгани қайд қилинди. Бундай фикрга Knight Frank халқаро кўчмас мулк агентлиги ўзининг ҳар чораклик Global House Price Index ҳисоботида келмоқда. Якуний рейтингга 55 та давлат ва ҳудуд киритилди, деб хабар бермоқда РБК.

2014 йилнинг 3-чорагидан 2015 йилнинг 3-чорагигача Туркияда уй-жой нархи 18,9 фоизга қимматлашган. Бу вақт давомида Россияда бу кўрсаткич 1,2 фоизни ташкил қилган. Шу тариқа, Туркиядаги уй ва квартиралар нархи Россиядагидан 16 марта кўпроқ ошган.

Россия ушбу рейтингда 43-ўринни (ўтган чоракда 32-ўрин) эгаллади. Туркия эса 2-ўриндан 1-ўринга кўтарилиб олди.

Охирги ойлар давомида Global House Price Index ҳисоботида Гонконг барқарор равишда етакчилик қилиб келаётган эди. 2015 йилнинг 3-чорагида шаҳар кўчмас мулк нархи ошиши суръатлари секинлашгани, яъни охирги 3 ой ичида бу ерда уй-жой 1,9 га ошгани боис, 2-ўринга тушди. Етакчилар қаторидан 3- ва 6-ўринни эгаллаган Янги Зеландия ва Австралия ҳам ўрин олди. Бу давлатларда халқаро молиявий инқироз бошидан кўчмас мулк мос равишда 43 ва 48 фоизга ўсган.

Европа давлатлари ўртасида бу борада Скандинавия минтақаси яхши кўрсаткични намойиш қилмоқда, бу ерда ўсиш минтақа бўйича ўртача 7,8 фоизни ташкил қилган. Европада энг катта кўрсаткич Швецияда қайд қилинган, бу ерда “тарихан шаклланган таклифнинг танқислиги туфайли” кўчмас мулк 11,1 фоизга қимматлашди. Шунингдек, етакчи ўнталикдан Қозоғистон ҳам ўрин олди.

55 та давлатдан кўчмас мулк нархларининг миллий валютада ўсишини 45 та давлат намоён қилди. 3-чоракда 2-чоракка нисбатан ижобий динамикага эга давлатлар 7 фоизга кўпайди. Умумий ҳисобда уй-жой жаҳон нархлари 2,7 фоизга ошган. Рейтингнинг охирги ўринидан Украина жой олди, бу ерда йил давомида уй-жой нархи 14,8 фоизга арзонлашган.

Кўпроқ янгиликлар