Колорадо-Спрингсда оилани режалаштириш маркази ёнидаги отишмада бир полициячи ва икки нафар одамни ўлдирган Роберт Льюис Диар исмли жиноятчи судда ўзининг жиноятига изоҳ беришдан бош тортди, деб ёзмоқда Los Angeles Times нашри.

“Саволлар йўқ”, деб айтди биринчи даражали қотилликни амалга оширишда айбланаётган 57 ёшли жиноятчи судда.

Таъкидланишича, Диарани 2012 йилда Денвер четидаги кинотеатрда 12 кишини отиб ташлаган Жеймс Холмсни ҳимоя қилган жамоат ҳимояловчиси ҳимоя қилмоқда. АҚШда ўзларига адвокат ёллай олмайдиганлар манфаатини жамоат ҳимояловчиси ҳимоя қилади.

Колорадо-Спрингсдаги воқеа оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди. Қотил қўлларини кўтарганча таслим бўлган ва тирик ҳолда ушланган.