Мавритания мамлакати президенти Муҳаммад ул Абдул Азиз хоҳишига кўра, мамлакат суперкубоги учун кечаётган учрашув 63-дақиқада тўхтатилиб пенальтилар сериясига кўра ғолиб аниқланди. Бу ҳақда Bleacher report нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, мамлакат президенти «Тевраг-Зейна» ва «Акс Ксар» жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюрган. Ўйиннинг 63-дақиқасида, ҳисоб 1:1 кўриниши олган пайтда ўйин тўхтатилиб, пенальтилар серияси ўтказилган.

Талқинлардан бирига кўра, президент ўйиннинг боришидан жуда ҳам зерикканидан шундай буйруқ беришга қарор қилган, бошқа талқинга кўра у Мавританиянинг французлар қўлидан озод бўлганига 55 йил тўлишини тезроқ нишонлаш ва ғолиб номини билмасдан кетишни истамагани учун шундай қарорга келинган.

Кейинроқ, Мавритания футбол федерацияси президенти бу президентнинг шахсий буйруғи туфайли бўлганини инкор қилди. Унинг сўзларига кўра, клуб мураббийлари ва президентлари йиғилишиб бу қарорга келишган.

Пенальтилар сериясига кўра «Тевраг-Зейна» клуби ғалабани қўлга киритган.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Муҳаммад ул Абдул Азиз Мавританияни 2009 йилдан буён бошқариб келади.