Россия бош вазири Дмитрий Медведев 14-17 декабрь кунлари Хитойда расмий сафар билан бўлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Ташриф доирасида Россия Федерацияси ҳукумати раиси ШҲТ ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида иштирок этади (14-15 декабрь, Чжэнжоу шаҳри), интернетни бошқариш бўйича Иккинчи Бутунжаҳон конференциясининг очилиш маросимида чиқиш қилади (16 декабрь, Учжэнь шаҳри)”, - дейилади бу борада тарқатилган ҳукумат хабарномасида.

Шунингдек, Медведев ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян билан 20-мунтазам Россия ва Хитой ҳукуматлари раҳбарлари учрашувини ўтказади.