Месси Ла Лигада 2014-2015 йиллар мавсумининг энг яхши футболчиси бўлди

Спорт 01 Декабрь 2015 1699

Испания чемпионатида ўтган мавсум бўйича энг яхши футболчилар номи маълум қилинди.

Унга кўра, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 2014-2015 йиллар мавсумда Ла лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Месси ўтган мавсумда "Барселона" таркибида Ла лиганинг 38 учрашувида майдонга тушиб, 43та гол урган. "Реал" мухлислари томонидан ўтган мавсумнинг энг яхшиси дея эътироф этилган Криштиану Роналдуда эса бу борадаги кўрсаткич 35та ўйин ва 48та голга тенг.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси футболчиси аввалги мавсумда ҳам Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган эди.

Кўпроқ янгиликлар