Ҳибсда сақланаётган Молдавия собиқ вазири Влад Филат қамоқхонада очлик эълон қилди. Бу ҳақда Филатнинг адвокати маълумотига асосланиб, Point хабар бермоқда.

Адвокатнинг сўзларига кўра, маҳбуснинг очлик эълон қилишига сабаб, қамоқхонада унга ноинсоний тарзда муомалада бўлишгани ҳамда яқинлари билан кўришишни чеклашганидир.

Маълум қилинишича, Филат қамоқхона раҳбарияти бошқа маҳбуслар орқали унга босим ўтказаётгани ҳақида ҳам шикоят қилган.