Москва яқинида жиноий гуруҳларнинг раҳбарлари йиғилган жойда 53 киши ҳибсга олинди

Жамият 01 Декабрь 2015 4460

Россиялик полициячилар Москва вилоятининг Подольского туманидаги клубда жиноий гуруҳларнинг раҳбарлари йиғилган вақтда рейд уюштирди ва 53 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизмати хабар берган.

Полициячилар қўлга олинганлардан 6та жанговар тўппонча, 4та Калашников автомати ҳамда 4та травматик тўппонча мусодара қилган.

Ҳодиса бўйича жиноий иш очилган.

Қўлга олинганларнинг 50 нафарига нисбатан "Милиция ходимларининг буйруғига бўйсунмаслик" моддаси бўйича иш очилган.

Кўпроқ янгиликлар