Москвада меҳнат муҳожирларининг маблағига Қирғизистон фан ва маданият уйи қурилади

Жаҳон 01 Декабрь 2015 1700

Москвада меҳнат муҳожирларининг маблағига Қирғизистон фан ва маданият уйи қурилади. Бу ҳақда мамлакат маданият, ахборот ва туризм вазири Бақтибек Секимов халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича парламент қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Депутатлар ушбу объектнинг ва у билан бирга Бишкекда қад кўтарилиши режалаштирилаётган Россия фан ва маданият марказининг қурилиши, бу борадаги шартнома 2011 йилда имзоланганига қарамай, шу пайтгача якунланмаганининг сабабларига қизиқиб кўрди.

“Барчаси молиявий масалаларга бориб тақалади. Аммо бизнинг Москвадаги муҳожирларимиз, бундай марказнинг зарурлигини тушунганлари боис, барча зарурий тадбирларга ҳомийлик қилиш ниятини билдирдилар”, - тушунтирди Секимов.

Кўпроқ янгиликлар