НАТО Ироқ, Иордания ва Тунис учун ИШИДга қарши курашда ёрдам берувчи ҳарбийларни тайёрлайди

Жаҳон 01 Декабрь 2015 1552

НАТО ҳарбий блоки ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб бориш мақсадида Ироқ, Иордания ва Тунис мамлакатлари учун ҳарбийларни тайёрлайди, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги.

Манбада ёзилишича, бу ҳақда НАТО Бош котиб Йенс Столтенберг маълум қилган.

«НАТО блоки ИШИДга қарши курашиш йўлида альянснинг ҳамкорларига ўз давлати ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш учун мудофаа имкониятларини мустаҳкамлашга ёрдам беришни режалаштирмоқда. Биз Ироқ, Иордания ва Тунис армиялари учун офицерлар тайёрлаб берамиз», — дея таъкидлади у.

Шу билан бирга, НАТО раҳбари ташкилот ИШИДга қарши курашиш учун Ливия ҳудудида янги операциялар олиб боришни режалаштирмаётганини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар