"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг отаси жамоа мухлисларига ўз ўғлининг Каталонияда қолиши масаласида хотиржам бўлишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

"Хотирингиз жам бўлсин, ўғлим "Барселона" билан шартномани узайтиради. Биз шошилмаяпмиз, сабаби амалдаги шартноманинг тугашига ҳали 3 йил вақт бор", — дейди Неймарнинг отаси Marca нашрига.

Аввалроқ "Реал" президенти Флорентино Перес Неймарга катта маош таклиф қилиб, уни Мадридга таклиф қилиш режасини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар тарқалганди. "Барселона" ҳужумчига 15 млн евро маош билан 2021 йилгача бўлган янги шартнома таклиф қилмоқда.