Жорий мавсум Анвар Солиев олий лигада 12-чемпионлигини нишонлади.

Ҳақиқий чемпион ва олий лига афсонаси саналган Солиев 8 бор "Пахтакор", 3 марта "Бунёдкор" ва бир бор "Навбаҳор" билан олтин медалларга эга чиққан. У бу борада Ўзбекистон рекордчиси ҳисобланади. Камолиддин Тожиев эса 7-марта жамоамиз билан чемпион деган номга сазовор бўлди.

Махарадзе, Холмуҳаммедов, Лобанов, Рибкин, Кримец, Ҳошимов, Андреев, Козак, Каримов, Искандеров ва Исматуллаев учинчи бор "Пахтакор" таркибида олтин медаллар соҳибига айланишди. Мерзляков, Пардаев, Машарипов, Сергеев иккинчи, Ораховац ва Соҳибов эса биринчи чемпионликни қўлга киритишди.

Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор" футболчиси ва мураббийи сифатида Ўзбекистон чемпионига айланган биринчи инсонга айланди. Ҳасанов футболчилик даврида яна МҲСК ва "Дўстлик" жамоаларида ҳам мамлакатимиз чемпионига айланган. Мураббийлар штабида фаолият юритаётган Анвар Рашидов, Андрей Шипилов ва Григорий Колосовский ҳам бир неча бор олтин медалларга эга чиқишган.