Нью-Жерсида саудиялик талаба қиз пичоқланди

Жамият 01 Декабрь 2015 3593

Нью-Жерси кўчаларидан бирида Саудия Арабистони фуқароси бўлган аёл, тиббиёт талабаси пичоқлаб кетилди. Айтилишича, икки жиноятчи унга таҳдид қилиб, яралаб кетишган.

Жароҳат жиддий бўлмай, қиз тез орада шифохонадан чиққан. Унинг соғлиғи жойидалиги у таҳсил олаётган Колумбия университети сайти орқали хабар берилган.
Номи келтирилмаётган қиз университетнинг тиббиёт коллежида тўртинчи курс талабаси. У ҳали турмуш қурмаган. Қиз хорижий тадқиқотлар учун Икки муқаддас масжид стипендия дастури асосида таълим олмоқда.

Қизнинг ҳикоя қилишича, икки киши унинг ортидан таъқиб қилиб, чекка жойда ҳужум қилишган. Жиноятчилардан бири арабча оҳанг билан, иккинчиси эса соф инглиз тилида гапирган.

Таъкидланишича, улар қизнинг буюмларига тегинишмаган, жинсий зўравонликни ҳам мақсад қилишмаган, шунингдек, ирқий ёки бошқа мазмундаги ҳақорат сўзларини ҳам айтишмаган. Шу боис ҳужумнинг мотивлари номаълумлигича қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар