Сурияда ИШИДга қарши ўтказиладиган операцияларга тайёргарлик доирасида Буюк Британия Кипрдаги ўзига тегишли ҳарбий ҳаво кучлари базасида самолётлар миқдорини оширади. Бу ҳақда The Independent нашри ёзмоқда.

Айтилишича, базага иккинчи Airseeker Rivet Joint разведкачи самолёти юборилади.
Агар бош вазир Дэвид Кэмероннинг таклифи парламент томонидан маъқулланса, Кипрдаги ҳарбий самолётлар сони икки баробарга оширилади.