"Оқ-тепа" клуби раҳбари: Олий лигадаги кўп клублар ўзини эплай олмайди

Спорт 01 Декабрь 2015 6267

"Оқ-тепа" клуби раҳбари Ғанишер Шоғуломов "Спорт" телеканалининг 30 ноябрь куни эфирга узатилган "Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлди ва жамоанинг молиявий ҳолати барқарор эканини билдирди.

"Сўғдиёна" билан бўлган ўйинда бизга бироз тажриба етишмади. Рақиб қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб берди. Ҳар ҳолда улар Олий лига тузини кўп татиб кўришган.

"Оқ-тепа" Олий лигада иштирок этадиган бўлсак, молиявий жиҳатдан ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Футболни ривожлантириш бўйича қарорга асосан клубимизнинг ўз даромад манбаи бор. Клуб қошида қайта ишлаш заводи очилган ва унинг номи ҳам "Оқ-тепа".

Олий лигадаги кўп клублар ўзини эплай олмайди. Йил ярмига бориб футболчиларга ойлик бериш учун ҳам пул топа олмай қолади. "Оқ-тепа"да эса бундай муаммо бўлмайди. Биз Олий лигага чиқсак, бировдан пул сўрамаймиз, заводимиз тўлиқ бизни таъминлайди", - дейди Ғанишер Шоғуломов.

Эслатиб ўтамиз, "Оқ-тепа" клуби Биринчи лигада иккинчи ўринни эгаллагач, Олий лигага чиқиш учун "Сўғдиёна" билан ўтиш баҳсида куч синашган ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Матн: uff.uz

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар